Макрон: Украина бўйича коалиция саммити 27 март куни бўлиб ўтади

Франция президенти Эммануэль Макрон Парижда Украина бўйича “хоҳловчилар коалицияси” саммити 27 март куни бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар тарқатди “BFM TV” телеканали.
Франция раҳбарининг сўзларига кўра, учрашувда Владимир Зеленский иштирок этади. Аввалроқ, “Bloomberg” нашри Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер 37 давлатни “хоҳловчилар коалицияси” – Украинада тинчликпарвар кучларини жойлаштиришга ва Киевга хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр давлатлар гуруҳини тузиш учун уринаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.