Беларусь ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

191

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларусь ташқи ишлари вазири ўринбосари Павел Утюпин билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Музокара чоғида икки ва кўп томонлама кун тартибидаги кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди. Ўзаро ишонч ва умумий манфаатга асосланган, амалий натижага йўналтирилган шерикликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

– Ўзбекистон ва Беларусь Ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда, – деган мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари.

ЎзА