ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Сарабий” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Gracefull Mebel” масъулияти чекланган жамияти ўтган 2024 йил аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Умумий 20 сотих ер майдонида жойлашган корхонанинг ишга туширилиши учун 1 миллиард сўм миқдоридаги маблағ сарфланиб, чет давлатдан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Бу ерда жами 10 нафар ёш иш билан таъминланган.

Айни вақтда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб юқори.  Бир қанча идора ва ташкилотлардан офис мебелларига, шунингдек, аҳоли хонадонлари жиҳозлари учун буюртмалар келиб тушмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА