Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Нукус шаҳрига “Sapsan Trans Nukus” масъулияти чекланган жамият томонидан лизинг асосида Хитой давлатидан 13 дона замонавий автобус олиб келиниб, фойдаланишга топширилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, яқин кунларда яна 40 дона автобус олиб келиш режалаштирилган. Умумхалқ Наврўз байрами ҳамда муборак Рамазон ойи  муносабати билан “Sapsan Trans Nukus” масъулияти чекланган жамиятнинг замонавий автобуслари бугун Нукус шаҳри аҳолисига ҳамда меҳмонларга бепул хизмат кўрсатмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири