Уч полвонимиз Ўзбекистон чемпиони бўлишди

351

Жорий йилнинг 22-23-март кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Самбо тури бўйича фахрий спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тажрибали полвонлар иштирок этиб, чемпионат ғолиблиги учун ўзаро кураш олиб борди.

Кескин ўткан мусобақа якунида қорақалпоғистонлик фахрий спортчилардан  Ж.Қанияров, Р.Қалимбетов ва И.Қудияровлар барча рақибларин мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпионлигин қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, мусобақада полвонларимиздан Н.Адилбоев, З.Балжанов ва Н.Давлетяровлар кумуш,

А.Усенов ва М.Тлеповлар бронза медальларига муносиб деб топилди.

Спортчиларимизни ушбу мусобақага тажрибали мураббий Сансизбой Юсупов тайерлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги