Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Тахтакўпир тумани Ғарезсизлик маҳалла фуқаролар йиғини «Дўстлик гузари» кўчаси бўйлаб замонавий кўринишдаги 24/7 тизимда хизмат кўрсатувчи гастрономик кўча  фойдаланишга топширилди.

Янги объектнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Мурат Атамуратов, туман ҳокими Жамбул Адиловлар тадбир иштирокчиларини Наврўз байрами билан табриклаб, сўнгги йиллари Президентимизнинг раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларни алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, кўчани замонавий кўринишга келтиришда 2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилди.




Бу масканда жами 23 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, шундан 10 та озиқ-овқат маҳсулотлари шохобчаси, 3 та гўзаллик салони ва сартарошхона, 2 та гўшт маҳсулотлари шохобчаси, 2 та овқатланиш жойи ва 6 та бошқа йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги