“Қувонч ва меҳр улашайлик” акцияси ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Чимбой туман партия кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан умумхалқ Наврўз байрами арафасида Чимбой “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида “Қувонч ва меҳр улашайлик” акцияси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси ва туман партия Кенгашлари вакиллари, халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи тиббиёт ходимлари ва тарбияланувчиларини Наврўз байрами билан муборакбод этди.


Хайрия тадбирида интернат уйи тарбияланувчиларига халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳомийлигида кийим-кечаклар совға қилинди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири