Муайтайчиларимизнинг яна бир ғалабаси

162

Таиланднинг Бангкок шаҳрида муайтай WMF бўйича жаҳон чемпионатида дунёнинг 44 давлатидан келган муайтайчилар иштирок этди.

Қувонарлиси, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 64 нафар спортчи билан қатнашиб, якунда 17 та олтин, 16 та кумуш ва 8 та бронза, жами 41 та медалга сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида: муайтай 2025 йилги Осиё Олимпия Кенгаши (ОCА) ўсмирлар ўйинларининг спорт дастурига расман киритилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА