Тахиатошликлар Наврўзни кўтаринки кайфиятда нишонламоқда

Баҳор фаслида юртимизда янгиланиш, яшариш байрами сифатида нишонланадиган Наврўз байрами республикамиз бўйлаб жойларда кўтаринки кайфиятда байрамланмоқда.
Тахиатош туманида ҳам «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тантанасида туман ҳокими К.Айтбаев сўзга чиқиб, халқимизни гўзаллик, янгиланиш аййёми бўлган Наврўз билан самимий табриклаб, юртимизда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар туман аҳолисининг яхши турмуш кечириши учун ҳам кенг имкониятлар яратиб бераётганлиги ҳақида айтиб, деҳқонларнинг хирмони баланд бўлишини тилади.
Шундан сўнг санъат усталари билан бирга ёш истеъдод эгалари томонидан театрлаштирилган байрам композицияси намойиш этилди. Миллий қўшиқлар ижро этилиб, рақсга тушилди, байрам тадбири миллий таомлар кўргазмаси ва спорт томошалари билан давом этди. Қўчқор, хўроз уриштириш ва спорт мусобақалари ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб мукофотланди. Байрам тадбирлари маҳаллаларда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги