Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадли қилиш борасидаги режалар тушунтирилди

290

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги 18-сонли фармойиши қабул қилинган эди. Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш учун Беруний туманига Халқ банки АЖ бириктирилган.

Халқ банки ходимлари томонидан ҳар бир маҳаллада ижтимоий реестрга киритилган ва кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича жойларда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги шундай учрашув Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матирзаев ва Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари Д.Қутлиев Озод қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр қабул тартибида бўлиб ўтди, – деб маълумот беради Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.

Унда, ушбу фармойиш асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича кенг кўламли тушунчалар берилди.

Шунингдек, камбағал оилаларга яратилаётган имкониятлар натижасида аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадли қилиш борасидаги режалар ҳақида сўз юритилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги