Шоли ва буғдойнинг янги навлари уйлаб топилмоқда
Илгари хабар қилинганидек, шу йил 23-24 феврал кунлари ёққан қалин қордан фойдаланиб қолиш мақсадида республикамизнинг буғдой экилган туманларида далаларга ўғит бериш ишлари қызғин давом этмоқда.
Нукус туманидаги дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан юртимизга ёққан қордан самарали фойдаланиш мақсадида ғалла ҳосилини озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ишлар ўз навбатида ўсимликларнинг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга.
Айни пайтда бирлашма лабораторияларида республикамизнинг иқлим шароитига мослашган, стресс омилига чидамли бўлган дон маҳсулотларининг янги навларини яратишда тажрибали селекционерлар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб, селекционерлар томонидан буғдойнинг «Қорақалпоқ 100», «Шўртанбой», «Амангул» каби янги навлари яратилди.
Шунингдек, тажриба ер майдонларида буғдой уруғлари вернализация (тиндирилган) усулида экилиб, селекционерлар томонидан самарали ишлар ташкил этилган.
– Ўтган икки кун давомида ёққан қор халқимизнинг рисқи-насибаси, деб ўйлайман. Чунки, буғдойларимиз қор остида яхши ривожланиб, берилган ўғитлар эриб, томирига етиб ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бирлашмамизга қарашли 228 гектар ерда бизлар олий нав тухум етиштирмоқдамиз,-дейди бирлашма мудирининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Есбосын Садықов.
Бугун далаларга аммоний-сульфат бермоқдамиз. Чунки, ў қор билан яхши эриб, ўсимликга бир текис етиб боради. Ушбу имкониятдан фойдаланиш мақсадида буғдойларни озиқлантирмоқдамиз.
Энди бирлашма илмий ишларига келсак, биз айни пайтда шоли ва буғдой экинларининг бирламчи селекцияси ва тухум таёрлаш билан шуғулланиб, жумладан, ерларимизнинг 160 гектарида супер элита тухумини етиштирмоқдамиз. Буғдой ва шолининг Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шаройитига чидамли булган навларини етиштириш учун селекционерларимиз ҳаракат қилмоқда. Ўларнинг фидокорона меҳнати билан бугунги кунда буғдой ва шолининг янги навлари яратилди. Таъкидлаб ўтадиган бўлсак, буғдойнинг “Қорақалпоқ 100”, “Шўртанбай”, “Амангул”, шолининг «Гулистон», «Узўн гурчли олма» деб номланган сувни оз талаб қиладиган навлари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ва бирга ишлашувида 10 гектар майдон учун 10 тонна буғдой -5 градуста 45 кун давомида совуткичда сақлаб вернализация, яъний тиндириб қуйиш усулида сақлаб, экиш бўйича яна бир тажрибани бошладик. Ўни совуткичда сақламасдан анъанавий усулда экганда ёки совуткичда сақлаб эккандаги хусусиятларини ўрганмоқдамиз. Бу нарса олимлар томонидан илгари ўрганилган. Бизлар ҳам синаб кўрмоқдамиз. Совуткичда сақлаб экилган тухумда айрим генларининг уйғонишини кўрдик. Шунинг натижасида тухумнинг кўкарувчанлиги, ўсиб ривожланиши, ўнинг экилган ерга мослашиб кетиши, тез томир ёйишига катта таъсир кўрсатади экан.
Айни пайтда бу борадаги ишлар натийжали давом этмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.