Байрам тантаналари Кегейлиде ҳам ўтказилди

Улуснинг ўлуғ куни Наврўз байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин-Наврўз!» шиори остида Кегейли туманида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.
Байрамнинг асосий тантаналари туманнинг марказий уйингоҳида бўлиб ўтиб, унда туман ҳокими Айбек Камалов Наврўз байрами иштирокчиларни самимий табриклаб, бу байрам асрлар давомида сақланиб келган қадриятларимиз ва миллий бойлигимиз бўлган анъаналарни ўзида мужассамлагани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Тадбирда санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчилар назарига ҳавола этилиб, бу байрамга ўзгача завқ бағишлади.




Шунингдек, Наврўз байрами доирасида миллий кийимлар ва таомлар кўргазмаси бўлиб ўтиб, унда халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган урф-одатлар ва миллийлигимиз дурдоналари билан танишди. Кўргазмали чиқишларда фаол иштирок этган муассаса, ташкилотлар ва ўқув юртларига туман ҳокимлиги номидан эсдалик совғалари топширилди.
Ўтказилган Наврўз сайиллари Ийшан қала ОФЙ ҳудудидаги отчопар майдонида ўтказилган миллий спорт ўйинлари билан давом этди.







Унда миллий спорт ўйинларимиз ҳисобланган от пойгаси, улоқ ўйини, турли айланишларга от юбориш, хўроз уриштириш каби бошқа миллий ўйинлар бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар муносиб тарзда мукофатланди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси қўмита раиси Б.Сейтназаров иштирок этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси