Спорт саломатлигимиз асоси

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимларнинг жисмоний машғулотларини амалга оширадиган спорт зали ва яшил қопламали спорт майдони мавжуд.
Ушбу спорт залида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари ҳам ўз саломатлигини ўйлаган ҳолда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Спорт – соғлом халқ, соғлом жамият таянчи. Шу билан бирга, спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаи,» деб таъкидлаган эди.
– Спорт билан мунтазам шуғулланиш орқали саломатлигимизни мустаҳкамлашга, умримизни узайтиришга, кун бўйи тетик юришга эришишимиз мумкин, – дейди бу ерда мунтазам равишда жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланувчилар. – Шу ўринда барчани ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган ҳолда спорт билан мунтазам шуғулланишга ундаймиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги