Байрам тадбирлари халқ сайилига улашди

324

Уч минг йиллик ўз тарихига эга Наврўз байрами халқимизнинг энг улуғ байрамлардан бири ҳисобланиб, ушбу кунди азалдан ота-бобаларимиз янги йил боши сифатида кўтарингки кайфиятда кутиб олган. Ўзларининг миллий қадириятларига содиқ бўлган ёш авлод ҳам жорий йилдаги Наврўз байрамини «Қадриятларинг боқий бўлсин-Наврўз!» шиори остида кенг нишонламоқда.

Моҳир шабандозлар ва полвонлар юрти бўлган Қораўзак туманида ҳам Наврўз умумхалқ байрами тантанали тарзда бўлиб ўтди. Байрам тадбирида туман ҳокими Анвар Баймуратов ҳудуд халқини Наврўз байрами билан табриклаб, жорий йилнинг халқимиз учун баракали бўлишини тилади.

Умумхалқ сайилига айланган Наврўз байрамида тумандаги идора, ташкилот, корхона ва хунармандлар томонидан миллий таомлар ва анжомлар кўргазмаси, ота-бобаларимиздан мерос бўлиб келган урф-одатларимиз кўрсатилиб, бу ёшларимиз билан бирга, хорижий меҳмонларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ўзларининг энг яхши маҳоратларини намойиш этганлар туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Байрам тадбирида халқимизнинг миллий спорт турлари бўлган кураш, тош кўтариш, орқан тортиш, қўшқор ва қўроз ўриштириш бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Наврўз сайили маданият ходимлари томонидан тайерланган ранг-баранг концерт дастури билан кўнгилли давом этди.

 

 

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси