Макке овулида Наврўз шодиёналари

Бўзатов тумани Эркиндарё ОФЙ ҳудудидаги Макке овули аҳоли пунктида «Қадириятларинг мангу бўлсин, Наврўз!» шиори билан «Ассалом Наврўз!» мавзусида умумхалқ байрами бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари, овул оқсоқаллари, депутатлар ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Унда Бўзатов тумани ҳокимининг ўринбосори О. Сапаров, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлим бошлиғи Қ. Қайпов, Нураний жамғармаси туман бўлим бошлиғи Ш.Бердахов ва бошқалар иштирокчиларни Наврўз билан табириклаб, ўзларининг энг яхши тилакларин билдирди.
Байрамда миллий таомлар, кийимлар ва анжомлар кўргазмаси ташкил этилиб, мактабнинг педагог ходимлари ва ўқувчилари томонидан халқимизнинг урф-одатлари кўрсатилди. Маданият ходимлари ва ёш истёъдодлар томонидан мамлакатимизда яшовчи турли халқларнинг қўшиқлари ва рақслари ижро этилди ва иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Шу куни овулда «Ташаббусли бюджет» очиқ порталининг 2024 йил иккинчи мавсумида энг кўп овоз тўплаган, яшил қопламали мини футбол майдоншасининг қурилиш ишлари тамомланиб, овул аҳолисига фойдаланишга топширилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси