Тазғарада Наврўз сайили

247

Айни кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида халқимизнинг миллий байрами Наврўз шодиёналари кўтарингки кайфиятда кенг турда нишонланмоқда. Табиятнинг уйғониш ва яшариш фасли ҳисобланган баҳорда ўтказиладиган байрам сайиллари ҳудуд аҳолисининг  тотувлиги ва дўстлигин кўрсатади.

Чимбой тумани Тазғара овул фуқаролар йиғинида Наврўз томошалари кенг жамоатчилик иштирокида кўтариңки кайфиятда нишонланди.

Умумхалқ байрами тантаналарига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарат бошлиғи Ж.Идиятуллаев, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раиси ўринбосари Ш.Якуповлар ва бошқалар йиғин халқини Наврўз байрами билан табриклаб, ўларга ўзларининг эзгу тилакларин билдирди.

Элат халқини катта шодиёналикка бўлаган байрамда миллий кийимлар, асбоб-ускуналар, анжомлар ва таомлар кўргазмаси ташкиллаштирилиб, дош қазонларда сумалак ва наврўз кўжалар тайерланди.



-Йиғинимизда беш мингдан ортиқ аҳоли тинч-осойишта яшамоқда,-дейди Тазғара овул фуқаролар йиғини раиси Садық Ибрайымов.-Сўнгги йиллари йиғин ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси махсус қарорлари асосида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ОФЙ биноси янгидан қуриб берилиб, оилавий поликлиникамизга капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ички йулларимизга қум-шағал тўшалиб, овул халқига қўлайликлар яратилмоқда. Бунинг учун Президентимизга, элимиз раҳбарларига катта раҳмат айтаман. Фурсаттан фойдаланиб, халқимизни Наврўз байрами билан табриклайман.

Ҳозирги кунлари туманнинг барча ҳудудларида Наврўз сайиллари бўлиб ўтмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси