Жамоат транспорти модернизация қилинади

240

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда Наманган ва Нукус шаҳарларидаги жамоат транспорти тизими ривожлантирилади,-дея Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Яъни, мамлакатдаги шаҳар ва туманларни экологик жиҳатдан тоза жамоат транспорти билан тўлиқ таъминлаш, хусусан, Наманган ва Нукус шаҳарларидаги жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва аҳолига қулай йўловчи ташиш хизматларини яратиш мақсадида EТТБ билан ҳамкорликда йирик лойиҳа бўйича ишлар бошланди.

Мазкур банк томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа жамоат транспорти тизимини халқаро талабларга мос равишда модернизация қилишни назарда тутади.

Лойиҳа доирасида замонавий ҳаракат таркибларини харид қилиш ва электробус парки (депо) ташкил этиш кўзда тутилган.

Буюк Британиянинг Atkins компанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги