Илҳом Алиев: аввалги халқаро тартиб бузилганга ўхшайди
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг фикрича, дунё бўйлаб аввалги тартиб энди мавжуд эмасдек.
– Биз ҳозир янги қоида ва меъёрлар ишлаб чиқилиши босқичидамиз,– деди Алиев «Euronews» телеканалига берган интервьюсида. – Халқаро ҳамжамиятда ўзаро муносабатнинг янги шакли қандай бўлади? Бу ҳақда турли фикрлар мавжуд, аммо аниғини ҳеч ким билмайди. Ҳар бир давлат асосий эътиборни ўз уй вазифаси ва имкониятига қаратиши, ҳеч қандай ёрдамга, ҳатто халқаро ҳуқуққа ҳам таянмаслиги аниқ.