Яшил макон умумхалқ ҳаракатига айланмоқда

312

Қораўзак туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Биздан кележак авлодга яшил макон, яшил боғ қолишида фаол иштирок этайлик!» шиори билан кўкаламзарлаштириш ишларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимлигининг маъсуллари, раҳбарлари, маҳалла еттилиги, давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари, уй олди томорқа ер эгалари ва ишсиз фуқаролар иштирок этишди.

Тадбирда иштирокчилар давлат ўрмон хўжалигининг кўчат хонасидаги ишлар билан танишиб,  мевали ва манзарали дарахт кўчатларин экиш бўйича хўжалик мутахассисларининг маслаҳатларин тинглади ва ўзларин қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Тадбирда иштирокчилар томонидан янгидан ўзлаштирилган ер майдонига 200 тупдан ортиқ дарахт кўчатларини экди.

Семинар иштирокчиларининг кейинги манзили да Оразали Сарсенбаев бошқарган «Жаҳонгир Қаллибек» хусусий агрофирмасидаги деҳқончилик турлари, паррандачилик ва қуёнчилик билан бир қаторда уй ёнидаги оқ терак етиштириш сирлари билан танишиб, тажриба алмашди.

Шунингдек, иштирокчилар Маданият ОФЙ ҳудудида Сайхунобод тажрибаси асосида ўзининг томорқасидан самарали фойдаланиб помидор ва бошқа кўчатларини етиштиришни йўлга қўйган «Дўстлик» ордени соҳиби Генжемурат Турдимуратовнинг хонадонида бўлиб, томорқадан самарали фойдаланишининг янги услубларини ўрганди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси