Қизларимизнинг Универсиададаги ғалабаси

374

Жорий йилнинг 11-16-март кунлари Наманган вилоятида спортнинг баскетбол тури бўйича қизлар ўртасида «Универсиада-2024» спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақага мамлакатимизнинг барча худудларидан 14 та жамоа иштирок этди.

Қизиқарли баҳсларга бой ўткан мусобақа якунида Алима Жийемуратова мураббийлигидаги Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси кумуш медаль эгасига айланды.

Жумладан, қизларимиз мусобақанинг гуруҳ босқичида Қашқадарё, Сирдарё, Жиззоқ, ва Фарғона вилояти жамоаларини мағлуб этишга муаффақ бўлди. Афсуски, финалда эса мезбон командага 51-56 ҳисобида енгилиб қолди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси