Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

250

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан туманда яшовчи ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида 15 та корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд бўлган 27 бўш иш ўрни билан қатнашди. Тадбирга 30 нафардан зиёд фуқаро, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар жалб қилинди.

Нукус шаҳридаги “Нукус Дилиша” масъулияти чекланган жамиятда ишлаш истагини билдирган 7 нафар, тумандаги уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсига автобус ҳайдовчиси лавозимида ишлаш истагини билдирган 1 нафар, тадбиркорлик субъектларида ишлаш истагини билдирган 5 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири