“Яшил макон”: ёшлар фаол иштирок этмоқда
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиали жамоаси ҳамда талабалари фаол иштирок этмоқда.
Улар томонидан ўқув юрти ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилди. Экилган ниҳоллар келажакда нафақат ҳудуднинг гўзаллигини оширади, балки атроф-муҳитни тозалаш ва табиий ресурсларни тежашда ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Лойиҳа орқали ёшларни табиатни муҳофаза қилишга жалб этиш, экологик маданиятни шакллантириш ва ижтимоий масъулиятни кучайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу тадбирлар нафақат экологик муаммоларни ҳал этишда, балки ёшларнинг жамиятдаги ўрнини кучайтиришда ҳам муҳимдир.

Мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг экологик ҳолатини яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш учун муҳим қадамдир. Талабаларни ушбу жараёнга фаол жалб қилиш, уларнинг экологик маданиятини ривожлантириш ва ижтимоий масъулиятни оширишда муҳим аҳамият касб этади. Умид қиламизки, экилган ҳар бир дарахт ва кўчатлар талабалар ёшлар учун экологик маданият ва атроф-муҳитга бўлган масъулиятни шакллантирувчи манба бўлиб хизмат қилади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири