Дуров суд қарори билан Францияни тарк этди

204

«Телеграм» асосчиси Павел Дуров ўзига нисбатан қўзғатилган тергов бўйича суд назорати остида яшаётган Францияни тарк этиб, Дубайга йўл олди, деб хабар берган «Тренд» ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, ушбу қарор мамлакат суд органлари томонидан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 24 август куни Дуров Парижнинг Ле-Бурже аэропортида қўлга олинган. 28 август кечқурун дастлабки ҳибсда ушлаш муддати тугаб, тадбиркор судга юборилди. Терговчи Дуровни олти хил модда, жумладан жиноий гуруҳ таркибида ноқонуний амалиётга йўл қўйиш мақсадида онлайн платформа маъмуриятида иштирок этишда айблади. Бундай ҳуқуқбузарлик Париж прокуратураси баёнотига кўра, 10 йилгача қамоқ ва 500 минг евро жарима билан жазоланиши мумкин. Судъя қарори билан айбланувчи 5 миллион евро гаров тўлаш мажбурияти билан суд назоратига ўтказилган эди.