Ёш истеъдодлар маскани (+видео)

148

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида 90 та тўгарак мавжуд бўлиб, шундан 61 таси умумтаълим мактабларида ташкил этилган тармоқ тўгаракларидир.

Рақс, тасвирий санъат, робототехника, конструкторлик, авиамодель, компьютер дизайни ва графикаси, шахмат-шашка, ёш пазанда, бичиш-тикиш, заргарлик, тўқиш, юмшоқ ўйинчоқлар, мунчоқли безак, ёш эколог каби йўналишлардаги тўгаракларда 3 минг 200 дан зиёд ўқувчи маҳорат оширмоқда.

Тўгарак аъзолари республика ва халқаро танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2024 йил апрель ойида Озарбайжон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги томонидан болалар ва ёшлар ўртасида ўтказилган III халқаро “Гавалодош” онлайн фестиваль-танловида “Ёш доирачилар” тўгараги аъзолари 1-даражали диплом билан тақдирланди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасида ўтказилган “Байконур кубоги – 2024” очиқ халқаро ракета-модель мусобақасида мактабнинг “Ракета-модель” тўгараги, 2024 йил август ойида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Аждодлар мероси” кўрик-танловида Чаросхон Комилжонова кулолчилик йўналишида, 2024 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ўтказилган “Баркамол авлод болалари” фестивалида Машҳура Раҳимбердиева “Либослар дизайни” йўналишида биринчи ўринни эгаллади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА