“Коррупциянинг олдини олиш – давлат хизматига
профессионал ва фидоий кадрларни танлаш
ва уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашдан бошланади”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5-март куни “Коррупциянинг олдини олиш бўйича ишларнинг самарадорлиги ва келгуси асосий вазифалар”га бағишланган Коррупцияга қарши кураш Миллий кенгашининг кенгайттирилган мажлисида иштирок этди.
Биринчи марта коррупцияга қарши курашга бағишланган мажлиснинг кенг кўламда, қатъий талаб ва аниқ вазифалар белгиланиб, таъсирчанг ўтказилиши барчамизда жавобгарлик ҳиссини кучайтиради. Бу халқимиз кутган тарихий аҳамиятга эга мажлис бўлиб, “Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга чиқди” десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Мажлисда коррупциядан ҳали ҳудуд яратиш бўйича ишларга тўлиқ баҳо берилди ва келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Давлатимиз раҳбари 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусни илгари сурди ва ўлар доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади.
Маърузада қайд этилганидек, “Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир”. Ҳақиқатан ҳам, коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани – бу глобал хавф. Коррупция шундай ёвуз иллатки, у аҳолининг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади.
Сиёсатшунослар таъкидлаганидек, “ҳар бир мамлакатда ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши унинг раҳбарининг сиёсий иродаси, шунингдек, мамлакат тараққиёти ва халқ манфаати йўлидаги фаол фаолияти билан боғлиқдир”.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига чинакамига ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев юртбоши бўлиб келган биринчи кундан (2016 йил 8 сентябрь) бошлаб алоҳида эътибор қаратилди. 2016 йилнинг 14 октябрида Президентимизнинг қонунчилик ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.
Муҳтарам Президентимиз 2016 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги байрамига бағишланган тантанали мажлисдаги маърузасида: “Жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир”, бундай хавф-хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тезроқ амалиётга татбиқ этиш чораларини кўришимиз лозим”, деди.
Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 3 январида имзоланган бул қонун аввал айри бўлган хуқуқий хужжатларни ўзида жамлаган, халқаро талабларга жавоб берадиган яхлит Қонун бўлди. Унинг қабул қилиниши мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашда биринчи дадил қадам дейиш мумкин.
Қонунда “коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” белгиланди. Жумладан:
- Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек, жамиятда коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатни шакллантириш.
- Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида тизимли ва мунтазам равишда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
- Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишдир. Шу билан бирга коррупцияга оид жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
Сўнгги 6-7 йилда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ҳуқуқий, институционал ва ташкилий асослар бўйича аниқ тизим яратилди.
Мамлакатимизда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган шаффоф тизим ва муҳит яратилиши таъкидланди. Очиқлик кўрсаткичи бўйича халқаро рейтинглардаги мамлакатимизининг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.
Таъкидлаш жоиз, Президентимизнинг 2021 йил 16 июнда қабул қилинган “Давлат муассаса ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги фармонида барча давлат ҳокимият ва бошқарув идоралари, жумладан, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура идоралари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган хўжалик ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга 40 га яқин маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Бу рўйхат маълумотлар устуворлигига мос (коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида) янгиланиб борилади.
Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 27 ноябрьдаги ПФ-200-сон Фармонига мувофиқ, “Ҳож” сафарига боришга навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати ҳақидаги маълумотлар; болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишга берилган аризалар навбати ҳақидаги маълумотлар; давлат идоралари ва ташкилотлар томонидан берилган нодавлат нотижорат ташкилотларга грант ва ижтимоий буюртмалар ҳақида маълумотлар, уларнинг ижроси ҳақида ҳисобот; бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва кўрсатиши зарур ҳужжатлар ҳақида маълумотлар билан тўлдирилди.
Шунингдек, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий кенгаши томонидан ўтказиладиган диссертацияни ҳимоя қилиши, ўрта махсус ва профессионал уқув ўринларининг тест синовлари ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтихонларини интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш тартиби жорий этилди.
Президентимиз ўз нутқида «Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!», – деди.
Коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун аввало инсон омили ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз бу борада ижро этилган ишларга айрим мисоллар келтирди.
Ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтилиши натижасида коррупция “ўчоғи”га айланган бу тизим халқчил бўлди. “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилиб бу йўналишда ҳам ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.
«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, танлов ва тендер рақамлаштирилиб, соғлом рақобат шакллангани туфайли сотиб олинадиган товарлар ва хизматларнинг нархи арзонлашиб ўтган йили 14 триллион сум бюджет маблағи тежалди.
Одамларга 100 миллион сумгача маиший кредитлар инсон омилларисиз 5 дақиқа ичида онлайн берилмоқда. Банкирлар маҳаллага тушиб, ўзлари одамларга лойиҳа, кредит таклиф этмоқта.
Олий ўқув муассасаларига ўқишга киришда ҳўжжатлар инсон омилларисиз топширилиб, имтихонлар шаффофлик талабларида онлайн трансляция қилинмоқда. Номзодлар тест синовларидан ўтиб, тўплаган балига қараб, олий ўқув ўрнини танлов тизими жорий қилинди.
Йўл ҳаракати ҳафвсизлиги инспекторларига боди-камера билан хизмат қилиш жорий қилиниши, авто рақамларнинг ауционда сотилиши, «қўл радар»и ва қоғоз протокол тўзишнинг бекор қилиниши коррупцион омилларнинг кескин камайишига олиб келди.
«Аҳоли хизматидаги давлат» тамойили асосида ишбилармонларга хизмат кўрсатиш йулга қўйилиб, 120 турдаги ҳўжжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди. Натижада 200 мингга яқин янги ишбилармонлар бозорга кириб келди. Хорижий давлатлар иштирокидаги корхоналар қарийб 5 баробарга ошиб, 23 мингга етди ва мўҳим жиҳати ислоҳотларимизга ишонч мустаҳкамланди.
Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, сўнгги етти йилда 120 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киргани, иқтисодиётимиз 2 баробарга ўсиб, ўтган йили 115 миллиард долларга етгани бунинг ёрқин ифодаси ва натижаси бўлди.
Мажлисда коррупцияга қарши кўрашишда фақат давлатнинг ҳаракати билан кўтилган натижага эришиб бўлмаётганлиги, бу- бутун жамиятимизнинг фаолияти, кадрларда фидоийлик, иллатларга қарши кўрашишда ҳамжиҳатликнинг етишмаётганлиги, маҳаллада тўй-маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йул қўймаслик, халоллик ва шукроналик билан ҳаёт кечиришни тўшинтириш хизматлари юзасидан жамиятимизда юқори тажрибалар етишмаётганлиги қайд этилди.
Ҳурматли Президентимиз «Коорупциянинг олдини олиш-давлат хизматига профессионал ва фидоий кадрларни танлаб олиш ва ўларни «халоллик вакцинаси» билан эмлашдан бошланади,- деди. Ҳақиқатда ҳам бу мўҳим фикрлар давлат раҳбарининг 2020 йилнинг январ ойидаги Олий Мажлисга Мурожатида «…, жамиятимизнинг барча аъзолари «Халоллик вакцинаси» билан эмланмаса, ўз олдимизга қўйган юқори марраларга эриша олмаймиз»,- деган мақсад ва вазифаларимизнинг давоми эди.
Ушбу масала кадрларни ўқитиш, тарбиялаш ва ўрни-ўрнига қўйишда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқарув академиясининг етакчи сифатидаги роли сезилмаётганлиги танқид қилинди.
Эндиликда эски намунадаги «объективка»дан воз кечиб, IТ-технологиялар асосида ходимнинг тажрибаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтиши, лавозимга қўйишда ходимнинг тугаллаган олий таълим ёки фаолият олиб борган жойи эмас, балки, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши зарур.
Мажлисда коррупциянинг олдини олиш омиллари билан ишлаш учун 117 вазирлик ва маҳкамадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмаларида 1 минг 285 ходим фаолият олиб бориши кўрсатилиб, аммо, коррупцион омилларни тугатишда уларнинг жойи ҳам, маъсуляти ҳам сезилмаятгани таъкидланди.
Дарҳақиқат, тан олиш керак, бу борада муайян даражада ишлар қилингани билан баъзи соҳадаги маъсул кадрларнинг билими, фаолиятининг ишга маъсулиятининг пастлиги, халқаро ISO 37001:2016 стандартига мос коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) тизими талабларини муккамал билмаслиги, ўз ташкилотида ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан қилинган ишларнинг пастлиги албатта фаолият натижадорлигига салбий таъсир қилади.
Мажлисда маҳаллада аҳоли билан иш олиб бориб, уларнинг муаммосини кўриб ўзи ҳал қилган ёшлар ўртасидан кадрлар саралаб олиниши керак эканлиги таъкидланди. Ишга қабул қилишни шаффоф ўтказиш, давлат ходимларининг реестрини белгилаш, кадрларнинг коррупцияга мойиллигин таҳлил қилиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш вазифаси топширилди.
Президентимиз нутқида яна бир муҳим барча кутган масала – давлат ходимлари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келганлиги такидлаб ўтилди. Қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.
Таъкидлаш жоиз, Президентимизнинг 2021 йил 6 июлда «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, давлат ва жамоат бошқарувида коррупцион омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257 сон фармони қабул қилиниб, 2022 йил 1 январьдан давлат корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг ўмрлик юлдоши ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий қилиш белгиланган эди.
Декларация беришдан бош тортиш ёки ёлғон маълумот бериш, уни ишдан четлатиш ва жавобгарликга асос бўлиши кўрсатилди. Шунингдек, давлат ходимларига республикамиз ташқарисидан ҳисоб варақлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пулларни сақлаш, кўчувчи мол-мулкга эгалик қилиш тақиқланганлиги кўрсатиб ўтилди.
Мажлисда таъкидланганидек ноқунуний бойлик ортирриш учун халқаро стандартларга мос жавобгарлик белгиланади. Давлат ходими декларацияланган даромадига мос келмайдиган мулкни қайерден олганини исботлаши шарт бўлади. Шунигдек, юқорида кўрсатилганидек декларация юзасидан ёлғон маълумот бериш, яширин ёки маълумот тақдим қилишдан бош тортгани учун жавобгарлик белгиланади.
Алоҳида эътиборли тамони шундаки, Бюджет ва бюджетдан ташқари молия ҳисобидан олинаётган товарларни тартибга келтириш мақсадида барча лавозимдаги шахслар хизмат транспортида юришни кескин камайтиб, давлатимизда ишлаб чиқарилған автомобиль ва мебельга ўтиш зарур эканлиги таъкидланди. Мажлис бўлиб ўтган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири намуна кўрсатиб маҳаллий автомобильга ўтди.
Мажлисда Президентимиз яна бир муҳим масалага эътиборимизни қаратиб, «Ислоҳотларимизнинг натижадорлиги аввало, содиқ, фидойи ва коррупцияга муросасиз, тоқатсиз янги авлодга бевосита боғлиқ. Бу ишда фикри пок ёш авлодни тарбиялаш асосий вазифага айланиши шарт.» – деди. Мазкур мақсадта мактабларда «Тарбия» фани доирасида ўғил-қизларимизга ҳалоллик, бировнинг ҳақисига ҳиёнат қилмаслик каби эзгу ғояларни оддий тилда тушиндириб бориши керак эканлиги таъкидлаб ўтди.
Талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартаплар ва инновацион ташаббусларини қўллав-қувватлаш орқали «Коррупция – келажакка хав» ғояси остида янги Ўзбекистон ёшларининг юрагида ўрин эгаллайдиган тизим яратсак, мақсадка мувофиқ бўлиши таъкидланди.
Мажлисда Президент жамоатчилик вакиллари ва нодавлат ташкилотларга мурожат қилди. Коррупицияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир фуқаронинг виждон ишидир. Ўз навбатида, «Коорупцияга муросасиз бўлиш ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш учун кўпроқ чоралар кўриш, айниқса, нодавлат ташкилотларнинг фаоллигини оширсак бу – энг тўғри йўл», деди . Мисол учун, Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилиш учун нодавлат ташкилотларни жалб қилиш катта натижаларга олиб келишига ишонч билдирилди. Шу мақсадлар учун янги лойҳаларни қўллаб-қуватлашга ҳар йили 10 миллиард сумнан ажратиб борилади.
Коррупцияни енгиш учун дастлаб коррупциянинг ортиқча тантана каби илдизларини йўқ қилишимиз шарт. Аксинча, одамлар уларга тенглашиш учун ўзини ўриндирмоқда. Бази раҳбарлар ўзининг содда турмуш таризи билан ҳаммага намуна бўлиши ўрнига, шу ёлғон қадириятларнинг қурбонига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилишаётгани ҳам бор гап» – деди Президент.
Шунинг учун, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шойирлар, саноат ва маданият ходимлари, ишбилармонлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман, бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга «жамоат танасидаги саратон» сифатида қарашимиз керак эканлиги ҳаммамизга вазифа бўлиб таъкидлаб ўтилди.
Умид киламанки, сиз бу ҳақиқат ва талабларни чуқур англаб, уларни амалга оширишда фаоллик кўрсатасиз ва бизга ўрнак бўласиз» , – деди Президент Шавкат Мирзиёев
Ботир Матмуратов,
Қорақалпоқстон Республикаси Вазирлар Кенгашиниң
Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг раҳбари.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги