Уч минг йилдан ортиқ тарихга эга Наврўз – ўзида барча миллий қәдириятларимизни жамлагани билан қадирли ҳисобланади. Жорий йилги Навруз байрами мамлакатимизда «Қадриятларининг абадий бўлсин, Наврўз!» шиори билан умумхалқ сайили сифатида кўтариңки кайфиятда нишонланмоқда.
Мана шундай байрам тадбири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида филиал директори Аманжол Аяпов иштирокчиларни табриклаб, сўнгги йиллари ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳатларга тўқталди.
Тадбирда турли хил миллий таомлар кўргазмаси, спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.
Байрам тадбири филиалнинг «Тумар» ансамбли ва талабалари томонидан тайерланган концерт дастури билан кўнгилли давом этди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Б. Темирбаев иштирок этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси