“Баҳор маликаси — 2025” танлови ғолиблари тақдирланди
305

Нукус шаҳридаги Президент мактабида “Баҳор маликаси — 2025” танлови бўлиб ўтди.
Мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган тизимдаги мактаблар ўқувчи қизлари иштирок этиб, билимдонлик, ижодкорлик ва саҳна маданияти каби шартлар бўйича ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўринга Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби ўқувчиси Роксана Турдибоева, 2-ўринга Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Рухсора Сафарбаева, 3-ўринга Нукус шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Гулнур Абдуллаева муносиб деб топилди.
Танлов ғолиб ва совриндорлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги