
Жорий йилнинг 20-30-март кунлари Наврўз байрами муносабати билан Туризм қўмитаси томонидан “Ёшлар туризми ҳафталиги” тадбирлари ўтказилади. Ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшлар республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишлари мумкин.
Ушбу ҳафталик доирасида республикадаги жойлаштириш воситалари ҳамда овқатланиш шохобчалари томонидан 20 фоизгача чегирмалар жорий этилди.

Шунингдек, “Вақф” хайрия фонди томонидан юртимиздаги 182 та зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларда бепул саёҳат қилиш ҳамда музей ва зиёратгоҳларга кириш чипталари учун 50 фоизгача чегирмалар белгиланган.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА