Маҳаллалардаги арзонлаштирилган кўчат ярмаркалари

311

Қўнғирот туманида ҳам «Долзарб бир ойлик» давомида экин майдонларининг четига олча, беҳи, тут ва бошқа мева кўчатларини экиш ишларига эътибор қаратилмоқда, – деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Шу мақсадда, барча маҳаллаларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида арзонлаштирилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.



Маҳалла аҳли ўзларига тегишли томорқа ерлари ва турар жойлар олдидаги бўш турган ерларга, дала четларига, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга кўчат экиш ишларини бошлаб юборди.

Албатта, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил этиш вазифаси энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу борадаги чора-тадбирлар жойларда самарали давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги