Ёш волейболчилар Қорақалпоғистон чемпионатида беллашди

214

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида 2011-2012 йилда туғилган ўғил-қизлар ўртасида  волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Унда барча туманлар ва Нукус шаҳридан 500 нафарга яқин спортчи 30 жамоа таркибида иштирок этди.

Қизлар ўртасидаги ўйинлар Хўжайли тумани спорт мактабида, ўсмирлар ўртасидаги баҳслар Нукус давлат педагогика институти спорт залида ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, қизлар баҳсида Мўйноқ тумани жамоаси биринчи, Қораўзак тумани волейболчилари иккинчи, Хўжайли тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади.  Ўғил болалар ўртасида мезбон жамоа ғолибликни қўлга киритди. Беруний тумани спортчилари иккинчи, амударёлик волейболчилар учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА