Бино аукционга чиқарилди

202

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлими томонидан ушбу тумандаги “Igilik-gaz” масъулияти чекланган жамиятдан жами 6 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибати тушунтирилди. Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Қўнғирот тумани “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган меҳмонхона иморати тегишли тартибда хатловга олинди.

Ушбу кўчмас мулк 12,5 миллиард сўмга баҳоланиб, жорий йилнинг 11 март куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди. Ундан тушган пул маблағи давлат бюджети олдидаги қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири