Қуёнчиликни ривожлантиришда Тахиатош тажрибаси жорий этилади

200

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёшлар ўртасида қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида кўргазмали ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинар доирасида тумандаги ишсиз бўлган 30 нафар ёшга 330 бош зотдор қуён субсидия асосида топширилди. Ҳар бир ёшга 11 бошдан қуён берилибгина қолмай, бу қуёнлар учун махсус катаклар ва 1 ойлик озуқа маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

Семинарда тажрибали мутахассислар томонидан ёшларга зотдор қуёнларни боқиш ва парваришлаш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА