Аҳоли саломатлиги – эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 52-оилавий поликлиника “Тазғара” овул фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, ҳудудда яшовчи 4 минг 800 дан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.
Ўткан 2024 йилда муассасада 495 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, моддий-техник базаси яхшиланди. Хусусан, ультра товушли текшириш, юрак қон томирларини текшириш каби бир қанча замонавий тиббиёт ускуналари ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Рўйхатдан ўтиш, УТТ, ЭКГ, лаборатория, автоклаб, стамотология, кундузги даволаш, аёлларни ва болаларни кўрикдан ўтказиш хоналарида зарур шарт-шароит яратилган.
Поликлиника тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш борасида профилактик тадбирлар, тарғибот ишларини ҳам мунтазам олиб бормоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА