Қорақалпоқ мероси ҳақида ҳужжатли фильм

156

Давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоқ миллий чолғу асбоби бўлган қўбизни ва жировчилик санъатини ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича топшириқ берилган эди.

Қўрқут отадан мерос бўлиб, неча асрлар ошиб, талай жировлар тилида достонларни, тўлғовларни халққа етказган қўбиз – Қорақалпоқ халқининг ўзига хос миллий чолғу асбоби бўлиб, у билан боғлиқ жировчилик санъати Қорақалпоғистоннинг номоддий маданий меросининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Бугунги кунда Президентимиз топшириғининг ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Хусусан, амалий ишлар доирасида ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан Қўбиз чолғу асбоби ҳамда жировчилик мероси ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири