Педагоглар “Аёллар спартакиадаси”да беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тиббиёт соҳаси йўналишидаги олий таълим ва ўрта махсус билим юртларининг педагог ходимлари ўртасида “Аёллар спартакиадаси” ўтказилди.
Унда иштирок этган 100 нафардан зиёд хотин-қиз спортнинг дартс, шахмат-шашка ва волейбол турлари бўйича ўзаро беллашди. Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги томонидан мусобақага бириктирилган тажрибали ҳакамлар ўйинни холис баҳолаб борди.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, “Энг ёши катта иштирокчи”, “Энг қобилиятли иштирокчи”, “Ғалабага бўлган ҳаракати учун”, “Энг ёши кичик иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА