Олис овулларга ичимлик суви қувурлари тортилмоқда

291

Аввал хабар берилганидек, 2024 йил 29 октябр куни Мўйноққа янги ичимлик суви линиясини тортиш ишларига старт берилиб, бу ишлар ҳозирги вақтда қизғин давом этмоқда.

Янги сув линияси 5 минг куб метр сувни етказиш ва 1300 дан ортиқ хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятига эга.

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки ҳисобидан молиялаштирилиб, лойиҳа қиймати 8,21 миллион доллардан иборат.

Лойиҳа асосида Мўйноқ туманидаги Қизилжар ОФЙнинг Алий овули, Ҳаким ота ОФЙнинг Дўстлик овули, Мадели ОФЙнинг Шеге овули, Бўзатов ОФЙнинг Амударё, Қипчоқдарё, Таллиқ овуллари, Учсой ОФЙнинг Учсой, Тўқпоқ ота овулларига ва туман марказидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига Туя муюн сув омборидан ичимлик суви етиб боради.

Ҳозирги вақтда бу ишлар тумандаги Қизилжар ОФЙ ҳудудидаги «Али овули» овулига олиб борилмоқда.



Илгари бундай ишлар Бўзатов ОФЙнинг Таллиқ, Қипчоқдарё овулларида олиб борилган эди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги