Иссиқхонадан мўл ҳосил олиш режалаштирилмоқда

292

Сўнги йилларда томорқа ерлардан самарали фойдаланиш билан бирга, иссиқхоналардан мўл ҳосил олишга эътибор берилмоқда. Дастурхонимиз тўкинлиги ўчун тоза экологик махсулотларни  етиштириш борасидаги ишлар доирасида Шўманай туманида ҳам эътиборга лойиқ ишлар олиб борилиб, тумандаги «Бегжап» ОФЙ да жойлашган «Шўманай Мередиан» МЧЖ га қарашли иссихонада помидор маҳсулоти етиштирилмоқда.

Бир пайтлари баъзи сабабларга кўра ўз ишини тўқтотган иссиқхона тўман ҳокимлиги томонидан қайта тиклаш мақсадида бошқа ишбилармонга берилади. Иссиқхонанинг бир гектар ерига Эрон технологияси асосида қулпунай экиш режаластирилган бўса, бир гектар ерига Корея технологияси асосида помидор, бўлғор қалампири  экилган. Гуллаб бошлаган помидорлар апрел ойи бошларида ҳосил бериши кутилмоқда.




-Иш бошлашда, албатта,  қийинчиликлар бўлди. Ернинг  структураси бўзилиб, иситиш системалари ишдан чиққан эди. Ҳамма ишни бошидан бошладик ва январ ойидан бошлаб помидор ва булғор қалампирининг  кўчатларини Бухоро вилоятидан олиб келиб экдик ва улар Корея технологияси асосида парваришланмоқда. Яқин кунларда эса, Ирон технологияси асосида иссихонанинг иккинчи бўлимига қулпунай экишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозир ун саккиз ишсиз фуқорани иш билан таъминлашга эришдик. Апрел ойининг бошларида помидордан ҳосил олишни режалаштирмоқдамиз,-дейди иссиқхона агрономи Жумағалий Мамбеткаримов.

Г.Турдышова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги