Катта йўлнинг икки томони да яшил маконга айланмоқда

297

Аввал хабар берганимиздек, Қонликўл туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбирлар бошланиб, халқаро даражадаги А-380 «Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг ҳар икки томонига дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга ошириш ҳаракатлари бошланиб кетди.

Бундан ташқари, ҳудудимизда экологик вазиятни яхшилаш, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, фермерларнинг дала четларига кўчат экиш, шахсий томорқа ерлари ва уй-жойлар атрофларини тартибга келтириш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларда Қонликўл тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бўлим ходимлари томонидан А-380 автомагистрали бўйидаги бўш турган очиқ майдонлар кўчат экишга тайёрланиб, ўғит берилди. Шунингдек, турли дарахт ва гул кўчатлари экилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги