Ҳамшираларнинг саёҳати мазмунли ўтмоқда

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида фуқаролар юртимизнинг тарихий, маданий ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бирламчи бўғинда фаолият юритаётган IT оператор ҳамшираларнинг Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
– Бундан кўзланган мақсад тиббиёт туризмини ривожлантириш билан бирга, тиббиёт ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказишдан иборат, – дейди вазир ўринбосари Тимур Сарбаев.
Ҳамшираларнинг кўпчилиги саёҳатга чиққанидан жуда хурсанд. Улар саёҳат давомида Хива шаҳрининг тарихий обидаларини томоша қилиб, миллий либослари, қадриятлари ва урф-одатлари ҳақида маълумотларга эга бўлди.






Сайёҳлар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий обидаларини яқиндан кўриш имкониятига эга бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги