Парижда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форумидан фоторепортаж

281

Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтди.

Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган мазкур нуфузли тадбир Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди.

Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “B2B” музокаралари ўтказилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА