Фарзандларимиз тарбиясига бефарқ бўлмайлик

442

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-статьясида ота-оналар ва ўларнинг ўрнини босувчи шахслар фарзандларини вояга етгунча боқишга, ўларнинг таълим-тарбия олиши ва ҳар томонлама камил инсанлар бўлиб камалга келишига жавобгар эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган. Лекин, ёшларимизнинг бири-бирларин тушунмаслиги ва ҳаётга енгил қарашлари оқибатида кўпчилик оилалар ажрашиб кетмоқда. Бунинг натижасида, ёш болаларимиз ота-она меҳридан айрилиб, ўларнинг моддий таъминатида қийинчиликлар, тарбиясида бўшлиқлар юз бермоқда. Албатта, бунда ўз фарзандининг келажагига бефарқ ота-оналарнинг айби бор десак янгличмоган бўламиз. Бундай инсонлар учун мамлакатимиз қонунчилигида жавобгарчилик кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида шу мазмундаги жиноят иши кўриб чиқилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 2019-йил 23-июльдаги суд фармойишига асосан, ўндирувчи Р.С нинг тарбиясидаги 2017-йил тўғилган Ш исмли фарзандининг таъминати учун ҳар бир ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа да дараматларининг 1/4 (тўрттдан бир бўлаги) миқдорида фарзанди
18 ёшга тўлгунга қадар А.О дан алимент ўндирилиши белгиланган. Лекин, ушбу суд қарори айбдор томонидан ўз вақтида бажарилмаган. Шу сабабли, ушбу алимент пуллари тўланмагани учун Жиноят ишлари бўйича  Тахтакўпир тумани судининг 2024-йил 7-май кунги қарори билан вояга етмаган фарзанди учун 54.531.479,01 сум алимент пулларини тўламагани учун МЖтК 474-статьяси 1-бўлими билан айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.

Лекин, ушбу суд қарори да бажарилмаган.

Шунингдек, айбдор А.О. 2024-йилнинг 1-майидан 1-ноябргача фарзанди учун тўланиши лозим бўлган, жами 8.080.792,5 сум миқдорида алимент тўлашдан бош тортиб келган.

Натижада, ушбу фуқоранинг бу қилмиши Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида кўриб чиқилиб,

А.О. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида белгиланган статьялар бўйича айбдор деб топилди ва унга тегишли жазо тайинланди.

 

О. Мауленов,

Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман суди бошлиғи.