Қалбимиз уйғоқ бўлиб, биргаликда ҳаракат қилишимиз даркор

Ҳурматли Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 5 март кунги Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида иштирок этиши ва унда чиқиб сўзлаган сўзи, менинг назаримда мамлакатимизда коррупциясиз муҳит ва келажак яратишга қаратилган, аниқ натижаларга хизмат қиладиган йуналишларни белгилаб берди деб ўйлайман.
Шуни айтиш лозим, сўнгги саккиз йил давомида давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаган одил сиёсати натижасида коррупцияга қарши курашиш, ўнинг олдини олиш борасида эришилган кўрсаткичлар ҳаётимизда ўз аксин топмоқда.
Аниқ мисолларга назар ташласак, биринчи набватда ушбу иллатга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий механизмлар яратилиб, мустаҳкамланиб борилмоқда.
Шунинг билан бирга, мамлакатимиздаги очиқлиқ сиёсати натижасида, жамиятда турли номақбул иллатларга қарши кенг жамаотчиликнинг ва оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги ортиб бормоқда.
Фуқораларнинг ҳаётида катта аҳамиятга эга е-аукцион тизими амалга оширилмоқда.
Банклардан кредит олиш, болалар боғчалари ва мактаблар, олий таълим масканларига қабул қилишда электрон хизматларнинг йулга қўйилиши одамларга қатор қўлайликлар яратмоқда.
Давлат хизматлари марказларидаги хизматлардан халқимиз эмин-эркин фойдаланиб, ўларда хизматлар сони ортиб бармоқда.
Мамлакатимизда ривожланишлар давом этар экан, унга тўсқинлик қилувчи коррупция иллатига қарши курашда, жамоатчилик ролини ошириш, давлатимиз раҳбари таъкидалганидек, туман, маҳалладан бошлаб, коррупцияга қарши курашиш тадбирларида ҳар биримиз фаол бўлишимиз зарур.
Раўаж Отарбаев,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги