Ўқитувчилар олимпиадасининг республика босқичига старт берилди

347

Пойтахтимизда Ўқитувчилар олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Синовлар 2 та фан йўналиши бўйича икки (ёзма иш, лаборатория) босқичда ташкил этилган.

Бугун иштирокчилар физика фани йўналиши бўйича ёзма иш ҳамда кимё фанидан лаборатория синовларида қатнашмоқда. Жараёнлар Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабида ташкил этилган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, иштирокчиларга ёзма иш учун 3 соат, лаборатория топшириқларига 2 соат вақт ажратилади. Шунингдек, 12 март куни  физика фанидан лаборатория ҳамда кимё фанидан ёзма иш синовлари бўлиб ўтади. Ғолиблар 13 март куни тақдирланади.

Олимпиадада фанлар кесимида юқори натижаларни қайд этган 3 нафардан жами 6 нафар иштирокчи ғолиб, деб топилади. Шунингдек, энг юқори натижа кўрсатган 10 нафар иштирокчи Фан олимпиадалари марказининг “Фан кенгаши» аъзолигига қабул қилинади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА