Саудия ва Украина етакчилари учрашди

399

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кеча кечқурун Украина Президенти Владимир Зеленский билан Жиддадаги Ал-Салом саройида расмий музокара ўтказди. Суҳбат давомида икки томонлама муносабат ривожи, сўнгги ўзгаришлар ва Украинадаги инқироз муҳокама қилинган. Бу ҳақда «China Daily» хабар берди.

Шаҳзода тинчлик ўрнатиш йўлидаги халқаро ишларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади.

Ўз навбатида Зеленский Подшоҳликнинг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдириб, унинг Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардаги муҳим ўрнини таъкидлаган.

Мусулмон Зиё, ЎзА