Университетда ҳам лойиҳа доирасидаги тадбирлар бошланди

293

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган баҳорги кенг кўламли тадбирларга старт берилди.

Тадбирда университет ректори А.Реймов ушбу ташаббус доирасида университет жамоаси ва талаба-ёшларининг атроф-муҳитни ободонлаштириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида бирлашишининг аҳамияти жуда катта эканлигини таъкидлади.

Ректор бошчилигида тадбир иштирокчилари яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини экиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.



«Яшил макон» лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган муҳим ташаббуслардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш ва экологик маданиятни юксалтиришдир.

Тадбир давомида университет жамоаси томонидан турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ва экологик муҳитни яхшилаш бўйича фикр алмашди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги