Мақсад – иқтидорли талаба қизларни қўллаб-қувватлаш

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Ректор кубоги» олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 март куни университетда «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талаба қизлари ўртасида математика фанидан «Ректор кубоги» олимпиадаси ташкил этилган эди.
Ушбу олимпиадада ғолибликни қўлга киритган талаба қизларни тақдирлаш маросимида университет ректори, академик А.Реймов сўзга чиқиб, ғолибларни самимий табриклаб, келгуси илмий ишларида ва ўқишларида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур олимпиада иқтидорли талаба қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва математика фанига бўлган қизиқишини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, келгусида анъанавий тарзда ўтказилиши режалаштирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги