230 та туғруқ муассасаси энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади

188

Хотин-қизларнинг саломатлиги – ҳар томонлама соғлом ва қудратли жамият пойдеворидир.

Шу мақсадда юртимиздаги 230 та туғруқ муассасаси 21 мингта энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади. Бундан ташқари, жорий йилда 1,5 миллион нафар хотин-қизда саратон касаллигини эрта аниқлаш мақсадида скрининглар ўтказилади.

Аёллар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт оммалашиб бораётгани жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришга катта туртки бермоқда. Шу боис, бу йил барча маҳаллалардаги 4 миллион хотин-қиз оммавий спорт мусобақаларига жалб қилинади.

–Биз бир муҳим ҳақиқатни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз зарур. Аёллар соғлом бўлса – оила мустаҳкам бўлади, уларда маънавий муҳит, ишчанлик кайфияти юксалади, келажакка ишонч ортади, – деди Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрамида сўзлаган нутқида.

ЎзА