Президентимизнинг юксак ишончини оқлаймиз

935

Бугун юртимизда барча соҳаларда йирик қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, Ҳурматли Президентимиз бошчилигида инсонларнинг ўз ҳаётидан рози ҳолда яшашини таъминлаш учун бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Президентимизнинг фақат Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қабул қилган бир нечта фармон ва қарорлари бугун ҳаётимизда ўз аксини топмоқда. Жумладан, Чимбой туманида амалга оширилган ва оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бунинг яққол мисоли бўла олади. Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрь кунги «Камбағалликдан фаровонлик сари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорига асосланиб Чимбой туманининг 2024-2025-йилларда жадал комплекс ривожлантириш режалаштирилган туманлар қаторига киритилиши эса бутун туманимиз аҳлини қувонтирмоқда. Бунинг учун албатта, Сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Чимбой туманида мана шу каби барча соҳаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида туманимиз хотин-қизлари ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Хусусан, эҳтиёжманд аёлларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб уларнинг оилада ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш, жамият ҳаётидаги фаол хотин-қизларнинг ҳам лидерлик қобилиятини юзага чиқариш борасида ҳам қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мана шу каби менинг озгина меҳнатимни муносиб баҳолаб, куни кеча Президентимизнинг махсус фармони билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланганлигимдан бошим осмонга етти. Бу мукофот фақат менга эмас, балки бутун Қорақалпоғистон ва Чимбойлик хотин-қизларга бўлган Президентимизнинг юксак ишончи деб биламиз ва бу улкан ишончни оқлашга бор билим ва куч-ғайратимни сарфлайман.

Ушбу чиқишимдан фойдаланиб, юртимиздаги барча аёлларни ва гўзал қизларни «8-март-халқарао хотин-қизлари куни» билан табриклаб, уларнинг машақатли ишларида муввафақиятлар тилайман.

Гулзар Мамбетниязова,

Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари-оила ва ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, «Дўстлик» ордени соҳибаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги