Путин Франция раҳбарига ўтмишдаги воқеаларни эслатди

607

Президент Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэль Макроннинг Россияни Европа учун таҳдид деб атаган нутқига муносабат билдирди.

РФ етакчиси 1812 йил Наполеон Бонапартнинг Россияни забт этишдаги муваффақиятсиз уринишини эсга олиб, Макроннинг фикрларига киноя билан жавоб берди, деб ёзди «Euronews» нашри.

Бу ҳақда у Украинага ҳужум натижасида ҳалок бўлган аскарларнинг оналари ва бевалари билан учрашувда гапирган.

Макрон чоршанба куни ўз халқига телевидение орқали қилган кечки мурожаатида Россияни «Франция ва Европага таҳдид»  сифатида баҳолаб, «қитъадаги иттифоқчиларни ядровий тўхтатувчи восита билан ҳимоя қилиш бўйича стратегик мунозара бошлашга қарор қилгани»ни айтди.

Путин эса Макроннинг номини тилга олмай,Шундай деган: Баъзилар ҳамон бир жойда ўтира олмаяпти. Наполеон даврига қайтишни хоҳлаётганлар ҳам бор, улар ўша уруш қандай тугаганини унутмоқда.