Ўзбекистон –Германия муносабатларига 33 йил тўлди (+видео)

384

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги дипломатик муносабат 1992 йил ўрнатилган бўлиб, ўзаро алоқалар иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда изчил ривожланмоқда.

Кейинги йилларда ҳамкорлик савдо, инвестиция ва технология трансфери орқали ҳам мустаҳкамланмоқда. Германия Федератив Республикаси ўтган йиллар мобайнида иқтисодиётимизга салмоқли инвестиция киритди. Бу борадаги шериклик кўлами энергия, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма тармоқларида жуда кенг.

Икки мамлакат қўшма маданий дастурларни ҳам фаол илгари суриб келади. Хусусан, Германия университетлари билан ҳамкорлик доирасида талабалар алмашинуви, илмий тадқиқот олиб бориш, санъат йўналишидаги лойиҳалар муҳим ўрин тутади.

Давлатларимиз халқаро хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, миграция каби муҳим масалаларда яқин ҳамкор ҳисобланади.

Охирги йилларда эса бугунги кун талабидан келиб чиқиб, экология, барқарор ривожланиш ва рақамли трансформация сингари янги йўналишларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Яъни, Германия Ўзбекистонда “яшил” технологияларни жорий этишда фаол иштирок этмоқда.

Бир сўз билан айтганда ўзаро муносабатлар йил сайин мустаҳкамланиб боряпти.

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА